Канчельскис: Улар терма жамоага футболчи олиш учун пул ундирган!

“Навбаҳор”да бош мураббий бўлиб ишлаган Андрей Канчельскис собиқ Иттифоқ терма жамоаси бош мураббийи Анатолий Бишовец ва Россия терма жамоаси собиқ устози Станислав Черчесов ҳақида кескин гапларни айтди.

Андрей Канчельскис журналист Геннадий Орловга берган интервьюсида терма жамоа мураббийлари ўйинчилардан пул ундирган ҳолатлар бўлганини очиқ айтди.

- Бунақа вазият билан тўқнаш келганманми? Тўғрисини айтсам, ҳа. Бунақа собиқ Иттифоқ футболида ҳам бўлган. Бишовец шу ишга қўл урган. Черчесов ҳам шундай қилганига аминман, агентлар унга пул тўлаган. Ҳамма мураббий ҳам шу ишни қилган деёлмайман, лекин бу гапда ҳақиқат бор, - дейди Андрей Канчельскис

Анатолий Бишовец 1990-1992 йиллар, кейинчалик 1998 йилда терма жамоани бошқарган. Станислав Черчесов эса 2016 йилдан 2021 йилнинг ярмигача Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар