Катанец Эрматовга ҳисобот берди. Ёхуд ЎФАда терма жамоанинг келажак режалари муҳокама қилинди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов миллий терма жамоамиз мураббийлар штаби билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Учрашувда дастлаб, терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Грузияда ўтган йиғин натижалари ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки қисми борасида ҳисобот тақдим этди. Шундан сўнг, миллий жамоанинг кейинги йилги режалари муҳокама этилди. Ҳусусан, словениялик мутахассис тайёргарликни январь ойидан бошлаши ва мавсумлар оралиғида бир неча назорат учрашув ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Равшан Эрматов кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари амалиётини давом эттириш борасида ЎФА томонидан барча ишлар қилиниши, юртимизда умидли, истеъдодли футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда, селекция ишларини доимий тарзда амалга ошириш зарурлиги, айниқса ёшларга эътиборни ошириш ва барча футболчилар миллий жамоада ўйнаш учун бир хил имкониятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Терма жамоамизнинг 2022 йилдаги тўлиқ тақвими, ўйинларнинг эҳтимолий саналари, йиғин кунлари батафсил ишлаб чиқилди. Шунингдек, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, футболчиларнинг тиббий текширувларини янада чуқурлаштирилган тартибда ўтказишга келишилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!