Каванига харидор йўқ

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Барселона" ҳалигача "Манчестер Юнайтед"га уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванини сотиб олиш бўйича бирорта ҳам таклиф билан чиққани йўқ.

Манбага кўра, ҳужумчи "қизил иблислар"нинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Романонинг сўзларига кўра, "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес "Барса" учун трансфер бозоридаги устувор вариант бўлиб қолмоқда.

Қайд этилишича, Бразилиянинг "Коринтианс" клуби ҳам Кавани борасида "Манчестер Юнайтед" билан боғланмаган.

Кавани жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!