Келсанг, “Реал”дан кўп тўлаймиз!

Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган “Ньюкасл” қишки трансферлар вақтида бир неча янги футболчиларни олиб келмоқчи. Клуб саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин уларда молиявий муаммолар қолмади.

“Ньюкасл” мутасаддилари биринчилардан бўлиб “Реал” асосий таркибидаги жойини йўқотган Искони олмоқчи. Улар 29 ёшли плеймейкер катта маош билан ўзига жалб қилмоқда.

Манбаларнинг хабар беришича, инглизлар испан ярим ҳимоячиси учун йилига 6 миллион евро маош тўлашни таклиф қиляпти.

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бу ўйинчига имкон бермаслигини билдирган ва Искога харидор чиқишини кутяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×