Классеннинг ягона голи Нидерландияга сафарда Латвия устидан ғалаба келтирди (видео)

ЖЧ-2022 саралаш Европа минтақаси “G” гуруҳида Нидерландия сафарда Латвия меҳмони бўлди.

Ўйин тақдирини 19-дақиқада меҳмонлар аъзоси Дэви Классен томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа Нидерландия сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим 3 очко билан қайтди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!