Клопп “Барса” юлдузини кутяпти

“Ливерпуль” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Барселона” футболчиси Усмон Дембелени Англияга олиб келмоқчи.

24 ёшли футболчининг каталонияликлар билан келишуви мавсум охирида якунланади. Дембеле ҳали янги шартномага розилик бергани йўқ. “Барселона” президенти Жоан Лапорта агар франциялик ўйинчи янги битим тузмаса, жорий мавсумда майдонга туширилмаслигини уқтирмоқда.

Усмон Дембеле янги мавсумда ҳали бирорта ўйин ўтказгани йўқ. Моҳир футболчи Европа чемпионатида жароҳат олган ва саломатлигини тиклаш билан банд.

Бу ўйинчига Европанинг бошқа клубларидан манфаатли таклиф бўлаётган “Ливерпуль”нинг режасини ўзгартириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар