Клопп иккита трансферга тайёрланяпти

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп келаси йилнинг қишки ва ёзги трансферлар ойнасида жамоага таклиф этиладиган футболчиларни танламоқда.

Германия мутахассис майдон марказини кучайтириш мақсадида “Брайтон”дан ярим ҳимояси Ив Биссумани ва ҳужумга “Ренн”дан Жереми Докуни олишни режалаштирмоқда.

Клоппнинг режасига кўра, 24 ёшли малилик футболчи жамоадан кетган Жоржиньо Вейналдум ўрнини эгаллаши керак бўлади. Биссуваги қўлга киритиш учун ливерпулликлар 40 миллион фунтдан воз кечиш билан бирга “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”ни рақобатда ортда қолдириши керак бўлади.

“Ренн” ҳужумчиси Доку Жердан Шакири ўрнига олинади. Асосий таркибга кириши учун бу футболчи Такуми Минамино ва Дивок Ориги билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)