Клопп “Ливерпуль” юлдузини дўппослашга ҳаракат қилгани ошкор бўлди

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Рагнар Клаван бош мураббий Юрген Клопп жамоага ўз фикрини ўтказиш учун етакчи ярим ҳимоячи Жеймс Милнер билан муштлашишига бир баҳя қолганини айтиб берди.

Клаваннинг айтишича, бу воқеа 2017 йилнинг январида бўлган экан. Ўшанда “Ливерпуль” мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бораётган ва “Сандерленд” билан ўйинда очко йўқотган эди.

- Клопп ва Милнер муштлашиб кетишига озгина қолди. Бироқ, Милнер ўз вақтида ортга чекинди. Юргеннинг кўзларида у керак бўлса, фикрини ўтказиш учун охиригача бориши кўриниб турарди. У давр Клопп учун анча мураккаб эди. Мураббий катта босим остида қолганди, - деди Рагнар Клаван.

Кейинчалик германиялик мутахассис 2019-2020 йилги мавсумда “Ливерпуль”ни чемпионга айлантирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)