Клопп “Реал” юлдузига харидор

“Реал”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Ёзда трансер бозорида катта харидларни амалга оширолмаган “Ливерпуль” қишда бу бўшлиқни номдор футболчиларни олиш орқали тўлдирмоқчи.

El Nacional нашрининг хабар беришича, ливерпулликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўз жамоасига 31 ёшли Тони Кроосни таклиф қилмоқчи. Клуб мутасаддилари Мадридга вакил жўнатиб, бўлажак трансфер шартларига аниқлик киритиш бўйича иш бошлади.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” 2014 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилаётган юлдузни 25 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар