Клопп ёзда супер ҳужумчи олишни хоҳлаган

"Ливерпуль" ёзги трансфер вақтида "Лидс" ҳужумчиси Патрик Бэмфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда 90min.com ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, унинг трансферини "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи хоҳлаган. Аммо бу трансфер амалга ошмади. Якунда ҳужумчи "Лидс" билан 5 йиллик янги битим имзолади. "Transfermarkt" портали  Патрикни 22 миллион еврога баҳоламоқда. 

2020/21 йилги мавсумда Бэмфорд 38та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ҳамда 8та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!