Клоппга бунақа футболчилар керак эмас!

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп коронавирусга қарши вакцина билан эмланмаган футболчиларни сотиб олмаслигини айтди. 

"Агар футболчи эмланмаган бўлса, у барчамиз учун хавф туғдиради. Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз", - деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Англияда коронавируснинг омикрон штамми авж олмоқда. Шу сабабли, премьер-лиганинг кўплаб ўйинлари қолдирилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×