Конференциялар Лигаси.

Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА София жамоалари иштирокидаги ўйин якунланди. Мазкур бахсда римликлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, "бўрилар" сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Баҳснинг 62-дақиқасида Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига легионеримиз ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Diyorbek Bakhshullayev
17/09/2021 02:17
omad