Коутиньо "Барселона"га шарт қўйди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фақат маълум шартлар асосида клубни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Бразилиялик футболчи Премьер-лига ёки А Серияга бормоқчи. Ҳозирча у даража жиҳатдан пастроқ лигаларда ўйнашни хоҳламайди. 

Италияда фақат "Ювентус" унга "Барселона"даги каби маош бера олиши мумкин. Бироқ Турин клуби Коутиньога қизиқиш билдирмаяпти.

29 ёшли плеймейкер жорий мавсумда Каталония клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!