Коутиньодан ажойиб қайтиш! "Манчестер Юнайтед" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛ 22-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, Брунонинг икки голи эвазига "қизил иблислар" олдинга ўтиб олди. Кейинчалик, Рэмзи ва Коутиньо томонидан урилган голлар эвазига мувозанат тикланди ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Шундай қилиб, Рангник шогирдлари ҳисобидаги очколар сонини 32 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни банд этган. 23 очкоси бор бирмингемликлар эса 13-поғонани банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!