Куман Ансу Фати билан боғлиқ режалари билан ўртоқлашди

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Бенфика"га қарши ўйин олдидан ёш истеъдод Ансу Фати ҳақида гапирди:

"Ўтган учрашувда у чарчагандек кўринди. Устига-устак, майдонга қайтиш унга кучли таъсир қилди. Бундан вазиятда психологик муаммолар юзага келиши мумкинлигини ёддан чиқармаслигимиз лозим.

Бугун у ҳеч қандай муаммосиз машғулот ўтказди. Биз унга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз. Лекин барчаси унинг жисмоний ва руҳий ҳолатига боғлиқ. Ҳар бир баҳс олдидан унинг қанча вақт ўйнашини айта олмайман. Барчаси унинг ўзига боғлиқ",-деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Бенфика" - "Барселона" учрашуви 29-дан 30 сентябрга ўтар тунда, 00:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)