Куман зудлик билан кетиши керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куманнинг клубдагги келажаги сўроқ остида турибди. 

"TV3" ва "AS" нашрининг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" кенгашининг бир неча аъзолари бугунги Лапорта бошчилигидаги йиғилишда нидерландиялик мутахассисни зудлик билан ишдан бўшатиш лозимлигини талаб қилишган. 

Жоан унга ишонмаса ҳам, бунга розилик бермади. Гап шундаки, Рональднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Агар, у муддатидан олдин лавозимидан олинса, "Барса" жарима тўлашига тўғри келади.

Унинг ўрнига олиб келиниши мумкин бўлган Йорди Кройфф бу таклифга розилик бермаса керак. Сабаби, у Куманнинг маслаҳатчиси ва дўсти ҳисобланади. Шунингдек, Лапорта "Барса Б" мураббийи  Серхи Бархуанни ҳам бунга тайёр эмас, деб ҳисоблайди ва Хави ҳам мавсум давом этаётган пайтда келишга розилик бермаслиги мумкин. 

Таъкидланганидек, амалдаги мураббий борасида якуний қарорни клуб президенти ҳал қилади. Унга директорлар кенгашининг таъсири минимал даражада.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)