Купер бошқараётган жамоа жаҳон чемпионатига яқин

Конго Демократик Республикаси термасида бош мураббий сифатида ишлаётган Эктор Купер ўз жамоаси билан яхши натижа қайд этмоқда. 

Африка минтақаси саралашида қатнашаётган конголиклар 6 турдан кейин ўз гуруҳида 11 очко тўплаган ҳолда, етакчилик қилмоқда. Купер шогирдлари 6 ўйинда 9 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, 3 бор тўп ўтказиб юборган. 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, аргентиналик мутахассис 2018-2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб, "ЖЧ-2022" 2-босқич саралашидан ўрин олган Фаластинга қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг лавозимидан озод этилганди.

Маълумот ўрнида, ундан кейин термани қабул қилиб олган Вадим Абрамов термамизни саралашнинг навбатдаги циклига ҳам олиб чиқа олмади. 
конго

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!