Курашчимиз ЖЧда бронза медалини қўлга киритди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Хорватия пойтахтида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг эркин кураш дастурида терма жамоамиз вакиллари 2 та медални қўлга киритишди. 

Датслаб -55 кг вазн тоифасида Жамшид Маъруфов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, мусобақанинг иккинчи кун дастурида Шаҳбоз Комилов вазни 48 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида бронза медали билан тақдирланди. Шу тариқа, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 56 очко билан 9-поғонада қайд этилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!