La gazzetta dello sport Элдор Шомуродовга оид яхши маълумот чоп этди (Фото)

Италияда 8-тур баҳслари старт олди. Беллашувлар 18 октябрь кунига қадар давом этади.

Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Рома" сафарда "Ювентус" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Ушбу беллашув учун la gazzetta dello sport нашри жамоаларнинг тахминий таркибини маълум қилди. Унга кўра ҳужумчимиз ўйинни дастлабки даққиқалардан бошлайди.

photo_2021-10-16_16-07-43

Шуни айтиш керакки, римликларнинг асосий ҳужумчиси Тэмми Абрахам жароҳат олган. Шу боис мазкур баҳсда Шомуродовнинг майдонга тушиши ҳақиқатга яқин.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
17/10/2021 16:37
ЭЛДОРНИ БУГУН АСОСИЙ ТАРКИБДА КЎРАРМИЗ ДЕГАН УМИДДАМИЗ!!!

Минбар

Барча блоглар