La gazzetta dello sport нашри Жасур Яхшибоев

ЕЧЛ 3-тури доирасида "Интер" - "Шериф" учрашуви ўзбекистонлик мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўляпти. Айниқса, Яхшибоев Мадридда "Реал" дарвозасига гол урганидан сўнг "Шериф" иштирокидаги ўйинларга эътибор ортди.

Хориж нашрлари жамоаларнинг тахминий таркибларини тузиб чиққанда, ҳамюртимиз дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши ёзилди. Бироқ Жасур беллашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда la gazzetta dello sport хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Жасур Яхшибоев жароҳатидан тузалмаган. Шунинг учун у мазкур баҳсни ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
19/10/2021 23:02
Тузалган бўлса ва майдонга тушса яҳши бўлар эдида. Мазза қилиб ўйинни кўрар эдик. Тушмаса бошқа ўйинни кўрамиз.
Baxil Alihuja
19/10/2021 19:43
Тушиш тушмаслиги номаълум! Тактикани ошкор килмаслик учун таркиб олдиндан айтилмайди.

Минбар

Барча блоглар