Ла Лигада навбатдаги истеъфо!

"Алавес" клуби ўзининг расмий сайти орқали Хавьер Кальехани бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 43 ёшли испаниялик мутахассис жорий мавсумда қайд этилаётган муваффақиятсиз натижалар сабаб ишдан олинган.

Маълумот учун, Кальеха "Алавес"ни жорий йилнинг апрелидан буён бошқариб келаётган эди. У ўтган мавсум оғир аҳволда қолган жамоани Ла Лигада олиб қолишга муваффақ бўлган.

“Алавес” 18 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 15 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!