"Лацио" чемпионни таслим қилди. Ёхуд "Интер" Римда камбэк қурбони бўлди (видео)

Италия А Сериясининг 8-турида “Интер” сафарда “Лацио”га қарши баҳс олиб борди.

Римдаги ўйин 3:1 ҳисобида пойтахт клубининг фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ўйинда “Лацио” сафида Чиро Иммобиле (64'), Фелипе Андерсон (81') ва Сергей Милинкович-Савич (90+1') гол муаллифи бўлди. “Интер” сафида Иван Перишич (12') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!