Лазизбек Муллажонов:

Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу сафар +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалоловнинг ўрнига ёш, иқтидорли боксчимиз Лазизбек Муллажоновга имкон берилмоқда. SPORTS.uz сайти чемпионат олдидан унинг фикрлари билан қизиқди.

-Ушбу йирик мусобақада айнан оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчига эътибор кўпроқ қаратилади. Жалоловдан кейин қандай ўринбосар етишиб чиққани кўпчиликка қизиқ. Бу сиз учун қай даражада масъулият юклайди? Мусобақа олдидан ҳаяжон борми?

- Хозир хоҳлаймизми, йўқми, албатта, ишқибозлар томонидан мен ва Жалоловни таққослашади. У бутун дунёга ўз кучини кўрсатиб қўйди ва бу нарса менга ҳам куч бермоқда. Шу билан биргаликда, елкамга катта бир масъулият юклаяпти, десам муболаға бўлмайди.

-Америка, Қозоғистон ва Буюк Британиянинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибида Ричард Торрес, Фрейзер Кларк, Камшибек Конкабаев каби Олимпиада ўйинлари совриндорлари ўрин олмаган. Бу сиз учун яхши янгилик, десак бўладими? Ёки айнан уларга қарши ўзингизни синаб кўришни истаган эдингизми?

-Қайсидир маънода яхши янгилик, деб ҳам бўлмайди. Чунки янги ном, янги қирралар, биз уларни яхши танимаймиз. Лекин мен учун катта имконият, деб ўйлайман ва Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Муллажонов ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби ва ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳисобланади. Барча боксчиларимизга омад ёр бўлсин, деб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
22/10/2021 00:08
Бўлажак Баходир. Умидимиз катта ундан. Омад.
Baxil Alihuja
22/10/2021 18:52
Жуда камтарин ва жуда яхши йигит