Легионерларимиз. Азизнинг жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Кеча Латвия чемпионатида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган Юрмаланинг “Спартакс” жамоаси сафарда “Венстпилс”га қарши баҳс олиб борди.
Ушбу ўйин мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Азиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида ҳисоб 2:0 кўринишини олган эди.
Латвия чемпионати. 14-тур
“Вентспилс” – “Спартакс” 4:0.
Фикрлар