Асосий мазмунга ўтиш

Легионерларимиз. Бугун Отабек Шукуров ва Достон Ҳамдамов жамоалари ўйнайди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Икки ўйин деярли бир вақтда бошланади

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари чемпионати 19-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Ажман" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан 21:15да старт олади. Беллашувга "Шаржа" стадиони мезбонлик қилади. Шаржаликлар сафида Отабек Шукуров ҳаракат қилади.

Қатар чемпионатида эса бугун 22-турда "Ал Сайлия" - "Ал Гарафа" баҳси ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:10га белгиланган. Учрашув "Ҳамад бин Ҳалифа" стадионида бўлиб ўтади. Майдон эгалари шарафини ҳамюртимиз Достон Ҳамдамов ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор, албатта.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ