"Лестер" "Реал" ярим ҳимоячиси Искони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" ёзмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "тулкилар" қишки трансфер вақтида испаниялик хавбекни ижарага олмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти уни ўз режаларига киритмаяпти. 

Аввалроқ, Искога  "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар