"Ливерпуль" ўзининг расмий сайти орқали соғлиғида муаммолар бўлган баъзи футболчиларнинг айни дамдаги ҳолати ҳақида маълумот бор эди.

Ўтган ҳафта АПЛ доирасида "Кристал Пэлас"га (3:0) қарши ўйинда захирага олинган ярим ҳимоячи Тьяго жамоанинг кейинги иккита ўйинини - "Норвич" (Лига кубоги) ва "Брентфорд"га (премьер-лига) қарши бўладиган баҳсларини ўтказиб юборади. Шу билан бирга, Тьяго жароҳати бўйича умумий текширув натижаларини кутмоқда.

Қайд этилишича, Трент Александр-Арнольд ҳам "Норвич" га қарши ўйинда иштирок этолмайди. "У бир неча кун ичида тузалиб кетади, аммо "Норвич" билан ўйинга ҳали тайёр эмас", - дейилади клуб хабарида.

Роберто Фирминога келсак, у шу ҳафта умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)