"Ливерпуль" ўзига супердарвозабон топди

"Ливерпуль" клуби дарвозабон Лорис Кариуснинг ўрнига муносиб ўринбосар топди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар ўз сафларига "Челси" посбони Тибо Куртуани жалб этишни режалаштиришмоқда. Гап шундаки, “Ливерпуль” “аристократлар” билан келиша олмаётган бельгиялик дарвозабонни фурсатдан фойдаланиб сотиб олмоқчи.

Айтиш лозимки, Куртуанинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Шу боис лондонликлар уни ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилишади. Боиси, агар шундай қилинмаса, Куртуа келаси мавсум жамоани эркин агент сифатида тарк этади ва “Челси” ҳеч қандай моддий манфаатдорликка эга бўла олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!