"Ливерпуль" сафарда "Порту"ни тор-мор келтирди. Салоҳ ва Фирминодан дубль (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси "B" гуруҳи 2-турида “Ливерпуль” сафарда “Порту” меҳмони бўлди.

Афсонавий “Драгау” стадионида бўлиб ўтган ўйин голларга бой кечди. Якунда эса мерсисайдликлар 1:5 ҳисобида зафар қучди. “Ливерпуль”га ғалаба келтирган голларни Муҳаммад Салоҳ (18', 60'), Садио Мане (45') ва Роберто Фирмино (77', 81') киритди. “Порту”нинг ягона голига Мехди Тареми (75') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!