 
                "Локомотив" - "Қўқон-1912": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5' Учрашув якунланди. "Қўқон-1912" меҳмонда ғалаба қозонди! 
- 90+3'Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 
- 90+2' Ҳужумда қўполлик ишлатган Якуба Бамбага сариқ карточка кўрсатилди. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 87' Азимов ўрнига Бердиев майдонга тушди. Шунингдек, Муҳаммадиев ўз ўрнини Алижоновга бўшатиб берди. 
- 85'"Локомотив"нинг кетма-кет ҳужумлари муваффақиятсиз якунланмоқда. Бу руҳий тушкунликка сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. 
- 82'Қўқонликлар кам олдинга ўтмоқда. Аммо ўша қарши ҳужумлар хавф туғдира оляпти. 
- 80' Жамоасининг ягона голини киритган Ҳасанов ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди. 
- 77'Иккинчи таймда деярли тўлиқ устунлик тошкентликлар томонда бўлиб турибди. 
- 75'Ҳозиргина майдонга тушган Бамба берган пасга шериклари ета олмади. 
- 73' Қўқонликлар сафида Якуба Бамба Фарҳод Бекмуратовни алмаштирди. 
- 71' Махарадзе ва Ғанихонов майдонга тушди. Улар Сидиқов ҳамда Рашидхоновни алмаштирди. 
- 70' Жарима майдони яқинида рақибини йиқитган Ойбек Рустамов огоҳлантирилди. 
- 67'Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда. Фақатгина мезбонларга бироз омад етишмаяпти. 
- 65' Марат Бикмаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 
- 64'"Темирйўлчилар" ўйинни устунлик билан ўтказмоқда. Қўқонликлар қарши ҳужумда. 
- 62' Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг уриниши Абдухолиқов зарбаси билан якунланди. Дарвозабон ўз ўрнида. 
- 61' Бекмуродовнинг зарбасидан кейин Илёсов хавфни бартараф этди. 
- 59'Шохназар Норбековнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 57'Тўп назорати ҳамон қизиллар томонда бўлиб турибди. 
- 55'Абдухолиқовнинг зарбаси жонли девордагилардан ўтмади. Такрорий уринишлар ҳам дарвозага қадар етиб бормади. 
- 54'Жарима майдони остонасида Сидиқовга нисбатан қоида бузилди. Яхши стандарт вазият. 
- 52'Иккинчи бўлимда мезбонлар нисбатан фаолроқ кўриняпти. 
- 50' Садриддин Абдуллаев ўрнига Санжар Қодирқулов ўйинга қўшилди. 
- 47'Абдухолиқовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 
- 46' "Локо" сафида ўзгариш: Дилшод Комилов ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. 
- 45+1' Танаффус! 
- 45' Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44' ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтара олмади. 
- 43'Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Норбеков йиқитилди. Қўқонликларда стандарт вазият. 
- 41'Абдуллаевнинг узатмасидан кейин Туропов чалқанча турган ҳолатда зарба йўллади. Хавфли чиққан зарбага аниқлик етишмади. 
- 40'Тўп назорати бўйича устунлик Секейра шогирдларида. 
- 38'Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Абдуллаев рақибига нисбатан қоида бузди. Тўп "Қўқон-1912"га қайтариб берилади. 
- 37'Майдон эгалари рақиб ҳимоясини енгиб ўтишда катта муаммога дуч келмоқда. 
- 35'"Локомотив" ёрдамчи мураббийи ҳакамларга жиддий эътироз билдирди. Норсафаров уни тинчланиб олишга чақирди. 
- 34'Аваз Маматхўжаевнинг жарима майдонига оширган тўпига шериклари ета олмади. 
- 32'"Темирйўлчилар" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Аммо рақиб бунга яхшигина қаршилик кўрсатмоқда. 
- 30'Ашурматов шогирдлари рақибни аксарият вазиятларда шошириб қўймоқда. 
- 28'Сидиқовнинг зарбасидан кейин тўп Туроповга келиб тушди. Диёр жарима майдони ичидан зарба бера олмади. 
- 26'Жавоҳир Илёсов совуққонлик билан ҳаракат қилиб рақиб ҳужумчисини алдади. 
- 25'Фарҳод Бекмуратовнинг узатмасига жамоадоши ета олмади. 
- 23' Туропов билан тўқнашиб кетган Ҳасановга шифокорлар ёрдами керак. 
- 21'Бекмуратовнинг кучли зарбаси ҳимоячидан ўтмади. Тўп дарвоза томон кетаётганди. 
- 20'Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар нисбатан фаолроқ кўриняпти. 
- 18' Шохназар Норбековнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 
- 17' Азимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 15' Секейра шогирдлари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 
- 13'Абдуллаевнинг узатмасидан кейин Комилов ноаниқ зарба йўллади. 
- 12'Жарима майдони яқинида Сидиқов йиқитилди. "Темирйўлчилар"да стандарт вазият. 
- 10' Холмуҳаммедов бурчакдан тўғридан тўғри зарба берди. Илёсов яхши ҳаракат қилди. 
- 9'Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 
- 7' Жарима майдонига етказиб берилган тўпни "Локо" футболчиси дарвозага йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 
- 6'Ўйин стандарт вазиятларга бой бўлмоқда. Бу сафар "Локо" ўнг қанотдан бурчак тўпини ўйинга киритади. 
- 4'Амоновнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 3' Қўқонликлар бурчак тўпига эга бўлди. Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини Файзиев узоқлаштирди. 
- 2'Кутилганидек, мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр! 



Comments