Малайзия устози: "Улардан кўп нарса ўрганишимиз лозим"

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Малайзияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг Малайзия бош мураббийи Тан Ченг Ҳо ҳамюртларимиз ҳақида фикр билдирди.  

Тан олиш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси биздан анча кучли. Бугунги ўйин буни яна бир бор исботлади. Шу сабабли, улардан кўп нарса ўрганишимиз лозим.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, барча аспектларда рақиб фаолроқ бўлди. Майда паслар, ўзаро ҳамжиҳатлик ва жисмоний ҳолат тарафлама улар биздан бир бош баланд эканлиги кўзга ташланиб қолди. Аслида, бу каби учрашувлар бизга керак. Футболчиларимиз кучли рақиблар билан ўйинда тобланади", - деди Малайзия устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
10/10/2021 10:26
Турли ҳел савиядаги термалар билан ўртоқлик учрашувларини кўпроқ ташкил қилиш керак. Бу жуда тўғри йўл. Бирида футболчилар ўз кучларига бўлган ишончни орттириб олишса, бирида тажриба тўплаб боришади. Бу асқотади керакли ўйинларда. Омад МТЖ га.