Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Манчестер Сити" шу ёзда "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишга жиддий бел боғлаган.

Юқоридаги манбага кўра, манкунианликлар “шпорлар”га бу борада расмий таклиф юборишган. Аниқроғи, “Сити” Кейн учун Лондон клубига 100 миллион фунт ҳамда унга қўшимча равишда бирорта футболчисини қўшиб беришга тайёр.

Аммо "Тоттенхэм" ушбу таклифни қабул қилмоқчи эмас. Кейннинг ўзи эса жамоадан кетмоқчи, лекин клуб президенти уни қўйиб юбормаяпти.

Харри Кейн якунланган мавсум премьер-лигада жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та гол уришга эришди. У чемпионат тўпурари бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)