"Манчестер Сити" "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" хабар тарқатди. Футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозини Англия клубига таклиф қилган. 

Манбанинг ёзишича, Мендеш бошқа жамоалар билан ҳам алоқага чиққан, бироқ уларнинг номи ошкор қилинмади. "Transfermarkt" портали 18 ёшли Фатини 60 миллион еврога баҳоламоқда. 

Испаниялик Ансунинг "Барса" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади, аммо каталонияликлар келишувни икки йилга узайтириш ҳуқуқига эга. 

Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона"да кетгач, унинг рақам айнан Фатига топширилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар