“Манчестер Юнайтед” кутаётган дарвозабон биттада еттита гол ўтказди

“Манчестер Юнайтед”нинг энг муаммоли позицияларидан бири дарвозабон масаласи ҳисобланади.

Давид де Хеа ва Дин Хендерсон анчадан бери жой талашиб келади. Серхио Ромерога “нон” тегмагани боис клубни тарк этди. Унинг ўрнини яна бир тажрибали посбон Том Хитон тўлдирди.

Энди манчестерликлар “Лидс” дарвозабони Илан Мельени олиб келмоқчи. Клуб раҳбарияти премьер-лига доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувда Мельенинг ҳаракатларини кузатиш учун бу баҳсга скаутлар бошлиғи Жим Лоулор ва дарвозабонлар бўйича мутахассис Тони Котонни жўнатди.

Қизиғи, 21 ёшли Мелье қўриқлаган дарвоза томон 15 марта зарба йўлланди. Уларнинг деярли тенг ярми – еттитаси гол бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!