“Манчестер Юнайтед”: Погбанинг ўрнини шу футболчи эгаллайди

“Манчестер Юнайтед” ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Поль Погбага ўринбосар қидирмоқда.

Клуб хўжайинлари агар Погба янги шартномага кўнмаса, ўрнига бошқа франциялик ярим ҳимоячи – Орельен Тчуаменини олиб келмоқчи.

“Монако”нинг 21 ёшли футболчисига манчестерликлар ташқари Англиянинг бир неча клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари тез орада  музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Тчуаменининг “Монако” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қилади. Лекин францияликлар яхши таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборади. Ҳозирча, истеъдодли ўйинчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар