"Манчестер Юнайтед" Шоу билан шартномани узайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ҳимоячи Люк Шоу билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қизил иблислар” 26 ёшли футболчига узоқ йиллик шартнома таклиф қилишммоқчи. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома эса 2023 йилга қадар тузилган.

Люк Шоу "Манчестер Юнайтед" сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 5 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

Шоу 2014 йилдан буён Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У терма жамоа сафида 16 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!