"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" қизиқаётган футболчининг нархи эълон қилинди

"Наполи" клубининг марказий ҳимоячи Калиду Кулибали ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Tuttomercatoweb хабарига кўра, неаполликлар раҳбарияти сенегаллик футболчининг трансферидан 50-60 миллион евро даромад олишни режалаштирмоқда. Футболчининг “Наполи” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Аввалроқ ОАВ Кулибалига "Эвертон", "Манчестер Юнайтед" ва "Барcелона" жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Маълумот учун, Кулибали "Наполи" шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt талқинига кўра, унинг ҳозирги трансфер нархи 48 миллион еврога баҳоламоқда.

Кулибали ўтган мавсум А Серияда 26 ўйинда иштирок этди ва саккизта сариқ карточка олиб, бир марта майдондан четлатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!