"Манчестер Юнайтед"да вазият жиддий! 17 нафар футболчи жамоасини ўзгартирмоқчи

"Манчестер Юнайтед"да вазият кескинлашмоқда. Daily Mail хабарига кўра, жамоанинг 17 нафар футболчиси ўз ҳолатидан норози ва жамоасини ўзгартирмоқчи.

Эътиборлиси, бу футболчилар орасида Поль Погба, Антони Марсьяль, Жесси Лингард, Эдинсон Кавани ва Донни ван де Бек каби футболчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, жамоани яқинда германиялик мутахассис Ральф Рангник ўз қўлига олган эди. “Манчестер Юнайтед” ўтган давр мобайнида немис мураббийи қўл остида 6 та ўйин ўтказди ва уларнинг 3 тасида ғалаба қозонди, 2 тасида дуранг қайд этди ва 1 тасида мағлуб бўлди.

Айни вақтда “Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигаси турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Бундан аввалроқ бош мураббий Ральф Рангник туфайли 11 нафар футболчи МЮдан кетмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!