"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник қишки трансфер ойнасида клубни кучайтириш учун трансферлардан фойдаланмоқчи.

"The Times" нашрининг хабар қилишича, германиялик мутахассисга МЮ футболчиларининг прессингда ишлаши ёқмаяпти. Шунинг учун, у Манчестерга ёш ва кучга тўла ярим ҳимоячи Амаду Айдарани олиб келишни режа қилган.

Рангник "РБ Лейпциг"ни бошқарган пайтлари Айдарани жамоага таклиф этган. 23 ёшли ярим ҳимоячи учун немис клуби 33 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.

Жорий мавсум малилик футболчи "буқалар" сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×