Манчестерликлар топ-лигадан зўр футболчи олиб келади

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Ювентус” ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Мануэль Локателлига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Calciomercato  нашри ёзди.

Манба маълумотларига кўра, Турин клуби 28 ёшли футболчини асосий ўйинчилардан бири, деб ҳисоблайди ва қўйиб юбориш нияти йўқ.

 Бироқ манчестерликлар томонидан таклиф этилиши мумкин бўлган молиявий шартлар италиялик футболчининг Англияга ўтишида ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.

Жорий мавсумда Локателли барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!