Манчестерликлар уч ҳимоячини нишонга олди
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар ойнаси даврида ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди.
Премьер-лигада пешқадамлик қилаётган Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли бўлган қанот ҳимоячиси Майлс Льюис-Скелли ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед” нишонида қолмоқда.
Бу ҳақда Sky Sports журналистлари хабар берди.
Манбага кўра, манчестерликлар бу ўйинчини қўлга кирита олмаган тақдирда, эътиборини захира вариантларига қаратади. Трансфер нишонлари рўйхатида Натаниэль Браун (“Айнтрахт”) ва Льюис Холл (“Ньюкасл”) ҳам бор.
“Манчестер Юнайтед”нинг асосий нишони бўлган 19 ёшли Льюис-Скелли Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 14 та ўйин ўтказди.
Фикрлар