Манчини Испанияга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Евро-2020” ярим финалидан ўрин олган Испанияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Италия ва Испания ўртасидаги ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад Манчини жамоасига кулиб боқди.

“Мусобақа бошланишидан олдин бизга ишонганлар камроқ бўлган бўлса ҳам, биз финалга чиқишга интилдик. Испания терма жамоасини табриклайман, бу ажойиб жамоа, пенальти эса лотерея.

Биз бунга муносибмиз дея оламан. Биз бу қийин бўлишини билганмиз. Испания ҳужумчисиз ўйнашга қарор қилиб, бизни дарҳол ҳайратга солди. Ҳамма ғалаба қозонишни хоҳлайди, аммо бизнинг жамоамиз ўзига хос бир нарсага эришмоқчи эди ва улар буни уддаладилар. Бу таркиб – ажойиб”, - деди италиялик мутахассис.

Энди Италия финалда бугун бўлиб ўтадиган Англия ва Дания жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар