Мария Шарапова Париж кўчаларида сайр қилмоқда

Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасида иштирок этиш учун Париж шаҳрига етиб келди.

Мария мазкур мусобақада сараланган теннисчи сифатида иштирок этади. Унинг рақиби 24 май куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ролан Гаррос" мусобақаси 27 майдан 10 июньга қадар ўтказилади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!