Марселога 4 та клубдан таклифлар бўлмоқда

"Реал" Мадриднинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 33 ёшли футболчига "Флуминенсе", "Ботафого" ва "Палмейрас" клубларидан таклифлар бор.

Марселога шунингдек, "Трабзонспор" клуби ҳам қизиқмоқда. Бироқ унда Туркия чемпионатида ўйнаш истаги йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Марселонинг “Реал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у ёзда эркин агентга айланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар