"Машъал"да икки нафар мураббий иш бошлади

Муборакнинг “Машъал” клубида икки нафар мураббий иш бошлагани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Отажон Авезов “Машъал U-21” жамоаси бош мураббийига айланди.

авезов

У 1980 йил 25 декабрда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида “Машъал”, “Бухоро” жамоаларида тўп тепган. Биринчи мураббийи Борис Серостанов.

Бундан ташқари, Элдор Исабоев эндиликда “Машъал” футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради. 

исабоев

Исабоев 1989 йил 24 апрелда таваллуд топган. Футболчилик  фаолияти давомида “Машъал”, “Нефтчи”, Хоразм, Андижон, Локомотив-2 жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Биринчи мураббийи Анвар Жабборов. Бунга қадар Элдор Исабоев “Янгиер”да фаолият олиб бораётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!