Машарипов захирадан майдонга тушган баҳсда "Ал-Насср" ғалаба қозонди

Саудия Арабистони чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Дамк" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов 63-дақиқада Ал-Ғаннам ўрнига захирадан қўшилди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин риёдликлар очколар сонини 29тага етказиб, 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!