Машҳур футболчи босқинчиликка учради

“Бенфика” шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик Николас Отаменди ўз уйида босқинчиликка учради.

Тажрибали ҳимоячи “Фаликан”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг, уйига қайтганида тўрт нафар босқинчи унга ҳужум уюштирди. Маълумотларга қараганда, жиноятчилар Отамендининг бўйнидан тасма билан бўғиб, талабларини бажаришга мажбур қилган. Улар пул ва қимматбаҳо соатни олиб, воқеа жойидан қочиб кетди.

Айни пайтда полиция қидирув ишларини олиб бормоқда ва футболчининг уйига қўриқчилар қўйилди.

Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” тарбияланувчиси ҳисобланган Николас 2010 йилдан бери Европада тўп тепмоқда. У фаолияти давомида “Порту”, “Валенсия”, “Манчестер Сити” каби жамоаларда тўп тепган.

Аргентина, Португалия ва Англия чемпионлиги, Аргентина терма жамоасида Америка кубоги ғолиби ва совриндори бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×