Мавлуд Тифиевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

12 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан навбатдаги жанг кечаси ташкил этилади. Малумки, ушбу промоушеннинг кечаларида бир қатор ўзбекистонлик жангчилар ҳам иштирок этиб келади. 

Бу сафарги кечада ҳам юртимизнинг энг кўзга кўринган профессионал муайтай усталаридан бири Мавлуд Тифиев навбатдаги жангини ўтказадиган бўлди. У ушбу жанг оқшомида доғистонлик Камрян Набатига қарши рингга кўтарилади. Ушбу қарама-қаршилик К-1 йўналишида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Мавлуд Тифиев сўнги жангини Тошкентда профессионал муайтай йўналишида испаниялик Виктор Конесага қарши ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонган эди. 

Шу ўринда мазкур муҳим жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз! 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×