Майкл Оуэн Холанд фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди

Англия футболи юлдузи Майкл Оуэн “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасига келишини таъкидламоқда.

- Эрлинг Холанд “Ливерпуль”га ўтса, Муҳаммад Салоҳ кўп гол ура олади, деб ўйламайман. Менимча, Холанднинг кейинги клуби “Манчестер Сити” бўлади.

Шунингдек, норвегиялик тўпурар “Манчестер Юнайтед”га тўғри келмаслигини ҳам айтишим керак. Қолаверса, Эрлинг ливерпулликларга ҳам мослаша олмайди. Лекин у “Манчестер Сити”га ўтишига ишончим комил, - деди Майкл Оуэн.

Холанд бундеслигада 49 та учрашувда рақиблар дарвозасини 49 маротаба ишғол қилди. Жорий мавсумда 10 та ўйинда ўз ҳисобига 13 та гол ёзиб қўйган иқтидорли ҳужумчи айни пайтда жароҳатини даволатмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар