Мбаппе мақсадини очиқ айтди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилга мўлжаллаган мақсадини айтди. Унинг клуби Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида ўзи ўтишни истаётган “Реал” билан тўқнаш келади.

- “Реал” ва ПСЖ ўртасидаги учрашувга билдиришим мумкин бўлган ягона фикр, бу ПСЖнинг ғалабаси. Бизни олдинди мураккаб ва қийин учрашувлар кутиб турибди. Мен 2022 йилда Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчиман, - деди 22 ёшли ҳужумчи.

Килиан Мбаппе Globe Soccer Awards версияси бўйича 2021 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу соврин ғолиби мухлислар, мураббийлар ва менежерларнинг овоз бериши орқали аниқланади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар